Маҳаллалар кесимида кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб, фуқаролар мурожаатларини тинглаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлганида Дурмомо Жуманазарова ва Абдулла Бобожоновлар билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаганди.
Ўшанда ушбу оиланинг тўнғич қизи, 2-синфда ўқийдиган Шохсанам туман ҳокими ёнига келиб, бизда арча йўқ. Арчамиз бўлишини хоҳлаймиз. Қорбобо ва Қорқиз совға беришини, уйимизга келишини истаймиз, деган эди.
Туман ҳокими албатта, Қорбобо ҳам келади қизим, арчанг ҳам бўлади деган эди ўшанда.
Бугун эса туман ҳокими Ўктам Машарипов вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев ҳамроҳлигида Шохсанам орзу қилганидек, Қорбобо ва Қорқизни, шунингдек Янги йил арчасини ва кўплаб совғаларни ушбу хонадонга олиб борди.
Кўзлари қувончдан порлаган Шохсанам ва укалари шеърлар айтишди. Совғалар олиб, туман ҳокимига раҳмат айтишди. Беғубор қалбли Шохсанам орзусининг ушалиши эса барчага хурсандчилик улашди.
Дарҳақиқат, умримизнинг мазмуни, асосий мақсади ва келажагимиз бу - болалардир. Уларни асраб-авайлаш, комил инсон бўлиб вояга етишида иштирок эса этиш нафақат ота-оналарнинг, балки бутун жамиятнинг бурчидир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.