ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун туман ҳокимлигида Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари М. Эшжанов ва Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратовлар томонидан фуқаролар мурожаати тингланади.Фуқаролар асосан моддий ёрдам олиш, газ таъминоти, ер муносабатлари, бандлик, бола пули, кредит билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатлар қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.