Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ва совғалар етказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаев, туман ҳокими Ў. Машарипов, Вилоят мудофаа бўлими бошқармаси масъул ходимлари, АОКА вилоят бошқармаси раҳбари Д.Бекчановалар иштирокида Янги йил байрами муносабати билан туманимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бекчон ота Матназаров ва Қуронбой ота Абдиевлар хонадонида бўлдилар.


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги" кўкрак нишонини, иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги китоб ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Уруш қатнашчилари Президентимизга миннатдорчилик билдириб, соғ-омон бўлишларини ва юртимиз тинчлигини тилаб дуо қилдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.