ҲАЗОРАСП ДЕҲҚОН БОЗОРИДА тадбиркорлар ташаббуси билан нархлар 10 фоизга арзонлаштирилди

Шу боисдан куни кеча Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини Рамазон ойи муносабати билан 10 фоиз туширган ҳолда сотиш ташаббуси билан чиққан эдилар. Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва нуронийлар туман деҳқон бозорида бўлиб, маҳсулотларнинг нарх-навоси билан танишдилар.

АҲОЛИ УЧУН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР - ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилиб, бутун ишончимиз ва асосий суянчимиз бўлган ёшлар тақдири ва келажаги доимий давлатимиз эътиборида бўлиб келаётир.

АҲОЛИ УЧУН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сайёр тиббий кўрик ўтказиш инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ

Бугун Ҳазорасп тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, “Темир дафтар”да турувчи 8 та оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Ҳайрия тадбирида туман ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, барчани Наврўзи айём ва бугунги шодиёна кун билан қутладилар. Шундан сўнг тўйболаларга совғалар тақдим қилинди.

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

Давлатимиз раҳбари “Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак», деган эдилар.

Шерипбой Болтаев ҳолидан хабар олинди

Шерипбой Болтаев “Аталиқ” маҳалласида яшайди. Оила-аъзолари 23 нафарни ташкил этади. Бир хонадонда яшаётган оила-аъзолари бир-бири билан иноқ ва меҳрибон. Маҳалла аҳли ҳам бу оила ҳақида ҳамиша яхши фикрлар билдиришади.

ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ

Имконияти чекланган болалар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзолари бўлиб, уларни ҳар томонлама соғлом, маънан етук ва баркамол қилиб вояга етказиш бурчимиздир.Хусусан, туманимиздаги “Аталиқ” маҳалласида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бугунги кунда 12 нафар имконияти чекланган болажонлар тарбияланмоқда.