Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилиб, бутун ишончимиз ва асосий суянчимиз бўлган ёшлар тақдири ва келажаги доимий давлатимиз эътиборида бўлиб келаётир.
Албатта, бу эътибор замирида мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама камол топтириш, мустақил ва эркин фикрлайдиган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам. Зеро, давлатимиз раҳбарининг: «Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз, деган фикрлари, ҳар доим ёшларни янги марралар сари янада руҳлантирмоқда.
Тумандаги 1-сонли ихтисослашган мактаб интернатида ҳам илмга ташна ва билимли ёшлар кўпчиликни ташкил этади.
Шундай ёшлардан Дилшод Ражабов, Шохрух Умаржонов, Севара Шарипбоева, Анвар Машарипов ва Адхамбек Исмоиловлар ўтказилган физика, математика, инглиз тили фан олимпиадаларида вилоят босқичларидан республика босқичларига ўтиб, фахрли ўринларни эгаллаб, бугун туман ҳокими томонидан тақдирландир. Уларнинг ота-оналарига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва устозлари Атабек Эгамбердиев, Хушнуд Жуманиёзов, Қадамбой Атажанов ва Ирода Ортиқоваларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Албатта, иқтидорли болалар юртимиз келажагидир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.