Шерипбой Болтаев ҳолидан хабар олинди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Шерипбой Болтаев “Аталиқ” маҳалласида яшайди. Оила-аъзолари 23 нафарни ташкил этади. Бир хонадонда яшаётган оила-аъзолари бир-бири билан иноқ ва меҳрибон. Маҳалла аҳли ҳам бу оила ҳақида ҳамиша яхши фикрлар билдиришади.

Чунки, оиладаги ҳар бир аъзосининг қўлида ҳунари бор. Ҳаракатда-баракат деб, соғ-омон, тинч-осуда яшаётганига ва борига шукр қилиб яшашади. Бирор марта кам таъминланганман ёрдам беринг деб, мурожаат қилишмаган. Ориятли ва меҳнаткаш оила. Келинлари ҳам бир бири билан иноқ яшашади. Ушбу оилани тўрт мучаси соғ бўлиб, меҳнат қилмасдан берсанг ейман, дегувчи шахсларга намуна қилиб кўрсатса бўлади.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Шерипбой Болтаев хонадонида бўлди. Фуқаро билан суҳбатлашди ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

-Мен аввало Президентимизга катта раҳмат айтаман. Негаки, бугунги кунда бирор иш билан шуғулланаман, тадбиркорлик қиламан, деса барча имкониятлар яратилган. Кам таъминланган оилалар эса доимо эътиборда. Бугун мана ташқарида ёмғир ёғиб турган бўлсада, ҳолимиздан хабар олиб келдилар. Муаммоларимиз борасида сўрадилар. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Шерипбой Болтаев.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.