АҲОЛИ УЧУН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Сайёр тиббий кўрик ўтказиш инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.   

Шу мақсадда бугун туман прокурори Дилшод Мадиримов ташаббускорлигида 2-сектор ҳудудидаги “Овшар” ва “Истилол” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида сектор ҳудудида фаолият юритаётган Патронаж ҳамширалари аҳоли хонадонларда бўлиб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказган бўлсалар, аҳоли вакилларининг кўпчилиги  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан  ўтказилди. Улар хирург, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳатлар  олдилар.

Сайёр тиббий кўрик давомида фуқароларга шифокорлар томонидан ўз соғлигини асраш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов,  туман прокурори Дилшод Мадиримов, туман ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов ва туман ДСИ бошлиғи Жалол Рўзимовлар иштирок қилдилар.

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.