ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Имконияти чекланган болалар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзолари бўлиб, уларни ҳар томонлама соғлом, маънан етук ва баркамол қилиб вояга етказиш бурчимиздир.
Хусусан, туманимиздаги “Аталиқ” маҳалласида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бугунги кунда 12 нафар имконияти чекланган болажонлар тарбияланмоқда.


Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, болажонларга турли кийим-бош ва ўйинчоқлар тарқатилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.