ҲАЗОРАСП ДЕҲҚОН БОЗОРИДА тадбиркорлар ташаббуси билан нархлар 10 фоизга арзонлаштирилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

тадбиркорлар ташаббуси билан нархлар 10 фоизга арзонлаштирилди

Жаннатмакон юртимизда Рамазон шукуҳи ёшу-қарини баробар руҳлантириб, барчани эзгулик ва яхшиликка ундамоқда. Чунки, Рамазон — саховат ойидир. Қадимдан мусулмонлар Рамазон кирганда саховатлироқ бўлишга одатланганлар. Давлатманд кишилар ҳам ўз закотларини айнан Рамазон ойида адо этганлар.

Шундай экан, ушбу муборак ойда ҳар биримиз ён-атрофимизда ёрдамга муҳтож кишилар бўлса, уларга қўлимиздан келганча яхшиликлар қилиб, саховат ёрдамларини кўрсатишимиз лозим.

Давлатимиз раҳбари ҳам “Эҳтиёжманд ва кам таъминланган инсонларга қилинган яхшилик, албатта, ўзингизга ҳам қайтади“, дея таъкидлаган эдилар.

Шу боисдан куни кеча Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ҳазорасп тумани бозорларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини  Рамазон ойи муносабати билан 10 фоиз туширган ҳолда сотиш ташаббуси билан чиққан эдилар.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва нуронийлар туман деҳқон бозорида бўлиб, маҳсулотларнинг нарх-навоси билан танишдилар.

Картошка, пиёзнинг бир килограммини 3000 сўмдан, гўштни 50-60 минг, товуқ гўштини 15-17 минг, шакар 8500 сўмдан сотиб олаётган фуқароларнинг хурсандчилиги чексиз. Улар бундай ташаббус билан чиққан ташаббускорларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Туман ҳокими бозордаги сотувчилар билан суҳбатлашганда эса улар ушбу ташаббус натижасида эзгулик ишларида ўзлари ҳам фаол иштирок этиб, савоб ишга қўл ураётганликларидан хурсанд эканликларини билдирдилар.

Дарҳақиқат, инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси ҳам одамларга яхшилик улашишдир. Аждодларимиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.