Инсонлар саломатлигини сақлашда, касалликларнинг келиб чиқиши ва олдини олишда Сайёр тиббий кўрикларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Карвак” ва “Янгиобод” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида сектор ҳудудида фаолият юритаётган Патронаж ҳамширалари аҳоли хонадонларда бўлиб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси 32-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар хирург, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳатлар олдилар.
Сайёр тиббий кўрик давомида фуқароларга шифокорлар томонидан ўз соғлигини асраш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.