ҲАЗОРАСПЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ КАТТА МЕҲНАТ ҒАЛАБАСИГА ЭРИШДИ

Хушхабар Кейинги йилларда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борда туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқдир. Бугун туманимиз пиллакорлари катта меҳнат ғалабасини қўлга киритдилар. 3205 қути ипак қурти парваришлаб, пилла етиштириш бўйича шартномавий режани 100,1 фоизга яъни 176,5 тоннага бажардилар. Эришилган бу ютуқда барча пиллакорларимизнинг ҳиссалари салмоқлидир. Шунингдек, “Юсуф Баззоз ўғли Бобур”, “Жумёз Нурулло Шех”, “Ором бўйи” фермер хўжаликларининг, касаначи Тўтигул Джуманазарова, Фотима Худайберганова, Равшаной Қўчқороваларнинг биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарганлиги алоҳида таҳсинга сазовордир. Ҳазорасп аҳлини қолаверса, барча пиллакорларимизни ушбу зафар билан қутлаймиз.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ДОН СОТИШ ШАРТНОМА РЕЖАСИНИ БАЖАРДИ

Хушхабар Дон сотиш режасини бажарган Ҳазорасп тумани ғаллакорлари вилоятда илғорлар сафида бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

13 июнь Ҳазорасп туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 19 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сон баёни 13-банди ижроси бўйича тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорлик субъектларига ўргатиш мавзусида семинар ўтказилди.

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

САХОВАТПЕША ТАДБИРКОРЛАР

Ҳазорасп тумани бўйлаб "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давом этмоқда. Туман ҳокими бошчилигида тадбиркорлар, фермерлар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар  биринчи кунданоқ қишлоқлардаги кам таъминланган оила, ишсиз аёллар ва ёшларни аниқлаб, ўз жамоаларига қабул қилиб ва амалий кўмак бермоқдалар. Шунингдек, тумандаги кам таъминланган, ёлғиз, ногирон ва ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, уларга  тадбиркорлар беркитилиб, доимий  холидан хабар олиб келмоқдалар.

ҚУЁНЧИЛИК- СЕРДАРОМАД СОҲА

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади.

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ЭҲТИЁЖМАНД АЁЛЛАРГА ҚУВОНЧ ҲАДЯ ҚИЛДИ

Боғот туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси бошчилигида тузилган Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда тумандаги оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганиб чиқилди.