САҲОВАТЛИ ТАДБИРЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугунги синовли кунларда бир-биримизга мададкор бўлиш, ёрдам кўрсатиш, ҳамжиҳат бўлиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.

Шу мақсадда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ташаббуси билан туман ҳокими ўринбосари А.Дўсчанов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Сотиболдиевлар туманда карантинга олиниб, уй шароитида даволанаётган фуқаролар хонадонларга ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий дори воситаларини етказиб бердилар.