БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Машарипов ZOOM платформаси орқали мактаб битирувчилари  билан онлайн учрашувини  ўтказди.

Онлайн мулоқотда туман ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизга яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб,  ҳар бир ёш бўш вақтидан унумли фойдаланиб китоб ўқиб, билимни эгаллаб, талабалар сафи янада кенгайишини, Олий таълимга кириш учун янада диққатли бўлиб, ўз билимларига таянишларини айтиб, бу йил тумандаги 13 нафар ўқувчи имтиёз асосида Олий таълимга муассасаларига имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилиниши ҳар биримиз учун фахр эканлигини таъкидлади.

 

Самимий мулоқот тарзида ўтган онлайин учрашувда  битирувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, улар томонидан берилган  саволларга жавоблар берилди ва таклифлари қўллаб-қувватланди.

Учрашув сўнгида туман ҳокими Ў.Машарипов битирувчиларга Олий ўқув юртига кириб, талабалик бахтига эришишида  муваффақиятлар тилади.