ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун 16 июль куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2- чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги, туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Абдукаримовнинг ҳисоботи, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 5 июндаги “Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 13-54-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ва Ҳазорасп туманида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлиги даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия ишида туман ҳокими Ў.Машарипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратовлар қатнашди ва сўзга чиқди.
Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.