ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Меҳр-оқибат, хайру саховат кўрсатиш халқимизга хос азалий кадриятдир. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари, хайрия ёрдамлари тўхтамай етказиб берилмоқда.   

Бугун ушбу эзгу ташаббус доирасида  Ҳазорасп тумани, Янгибозор қишлоғидаги “Амударё”, “Алоқали кўл”, “Янгибозор” ,  “Қиртепа”, Карвак қишлоғидаги “Карвак”  маҳаллаларида яшовчи 50 нафар  эҳтиёжманд оилаларга ун, ёғ,  шакар, картошка, сабзи, макарон ва гуруч каби озиқ-овқат  маҳсулотлари етказиб берилди.

Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимизни янада жипслаштирди. Ҳазорасп туманида туман ҳокими бошчилигида бу эзгу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб, савобли ишга муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётган ҳимматли элдошларимиз, саховатли тадбиркорларимиз сони ортиб бугунги синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак беришдек улкан савобга сазовор бўлишни истаб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига пул маблағлари ўтказиб, хайрия ишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар .

Бугунги “Саховат ва кўмак” тадбирлари карантин талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Ҳайрия тадбирида туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуродова ва  туман ҳокимлиги мутахассиси С.Абдуллаевлар қатнашди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.