Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машариповнинг туман аҳлига МУРОЖААТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТДАН ЮМШАТИЛАДИ бу биздан янада масъулиятни талаб этади Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланиши айтиб ўтилди.

ЧОРВАЧИЛИК — ФАРОВОНЛИК МАНБАИ

Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, чорва моллари наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Ҳазорасп туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фаол иштирок этиб, камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағаллар рўйхатига киритилган оилаларнинг айримларини камбағаллар рўйхатидан чиқариш ва айримларини рўйхатга киритиш тўғрисида масала кўриб чиқилди.

МЕҲНАТСЕВАРЛИК - ФАРОВОН ТУРМУШ АСОСИ

Бугунги кунда бутун дунёни пандемия жиддий хавотирга солаётган бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда ва вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Ҳазорасп туманида ҳам жорий йилда барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалигида ҳам кўзланган мақсадларга эришиш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан куни кеча Президентимиз мамлакат қурилиш соҳаси ходимларига ўз табрикларини йўллаб, қурувчиларни касб байрами билан табриклаб, “Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олийжаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди”,-дея таъкидлаб ўтдилар.

ҲАР БИР ФУҚАРО ИШ БИЛАН БАНД БЎЛСА албатта камбағаллик камаяди

Ҳазорасп туманидаги маҳалла ҳудудларида камбағалликни қисқартириш бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугунги кунда яхши самара бераётир. Буни тумандаги 4 та сектор фаолияти давомида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки, туманда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар ҳисобланган 1204 та оиланинг моддий аҳволини тиклаш борасида амалий ҳаракатлар олиб борилиб, бугунги кунга келиб бу ўз натижасини бермоқда. Яъни камбағал оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон, баъзиларининг коммунал тўловлари, солиқ қарздорлиги ҳомий тадбиркорлар томонидан тўлаб берилибгина қолмай моддий томондан қўллаб-қувватланмоқда.

МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР ИҚТИСОДИНИ КЎТАРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

Коронавирус пандемияси даврида Ҳазорасп туманида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

Барчамизга маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган. Мазкур кучайтирилган тартиб даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида 2020 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” 446-сон қарор қабул қилинди.