ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласи анча йиллардан буён эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Президентимизнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан давлат хусусий шерикчилиги асосида Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган “Қиртепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси бунёд этилди.

Бугун ушбу маҳалла биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, янги маҳалла биноларининг фойдаланишга топширилаётгани ҳам маҳаллага бўлган эътиборнинг яна бир кўриниши эканлигини таъкидлади.

Меҳмонлар янги бинода яратилган  шароитлар билан танишдилар. Кенг, ёруғ ва шинам хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бу каби имконият ва қулайликлар маҳаллада иш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Меҳмонлар янги бинода яратилган  шароитлар билан танишдилар. Кенг, ёруғ ва шинам хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бу каби имконият ва қулайликлар маҳаллада иш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, янги бино нафақат, фуқаролар йиғини ходимлари учун, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун ҳам барча қулайликларга эга.

Маҳалла биносининг фойдаланишга топшириш маросимида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари М.Эшчанов ва кекса нуронийларимиз, маҳалла фаоллари  иштрок этдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.