СЕНАТОРЛАР ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА БЎЛИШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 24 сентябрь куни Сенаторлар Умарбек Шарипов, Гавҳар Дурдиева,  Фарахат Садуллаева,  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари  пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Ҳазорасп туманида бўлдилар.

Сенаторлар Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов билан биргаликда тумандаги “Мустақиллик” маҳалласидаги  “Соли Туркман” фермер хўжалигида бўлиб, пахта далаларида, пахта мавсумида иштирок этаётган теримчилар,  фермерлар ва  класстер раҳбарлари билан учрашдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари мавсум давомида юзага келадиган муаммолар, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва олдини олиш, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини ташкил этилиши ҳамда терим пулларини ўз вақтида берилиши бўйича суҳбатлашдилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари фермерлар, класстерлар, бандликка кўмаклашиш марказидан бошқа ташкилотларни пахта йиғим терими мавсуми давомида теримчиларни жалб қилиш ишларига аралашувига йўл қўймаслик, корхона ташкилот ходимларини уюшган ҳолда жалб қилмаслик ҳолатлари, ҳамда теримчиларни терим ҳақини оширган ҳолатда рағбатлантириш чоралари кўрилиши борасида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Сенаторлар теримчилар билан очиқ мулоқот қилиб, бир кунда неча килограмм пахта теришлари ва пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, пахта йиғим-терим ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолатда ташкиллаштирилганлигини ўрганишди ҳамда бу борада тавсия ва таклифлар бердилар.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати