РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ПАХТА ДАЛАЛАРИДА БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишиш мақсадида Ҳазорасп туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари бир қатор пахта далаларида бўлиб, пахта мавсумида иштирок этаётган теримчилар,  фермерлар ва  класстер раҳбарлари билан учрашиб, мавсум давомида юзага келадиган муаммолар, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишиб, суҳбат олиб бордилар. 

 Ўрганиш давомида Ҳазорасп туманида ҳозирги кунда 125 та пахтачилик йўналишига ихтисослаштирилган фермер ҳўжаликлари мавжудлиги, ушбу фермер ҳўжаликларидаги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун 170 та отрядларда, умумий 12500 нафар теримчилар жалб қилингани, Ҳазорасп туман “Ҳазорасп текстиль” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери раҳбари Азизбек Мухаммаджонов билан суҳбатлашилганда теримчиларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, пандемия даврида хавфсиз пахта йиғим–теримини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 545-сонли қарори талабларини бажарилиши, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатни олдини олиш, пахта терими учун Ҳукумат томонидан белгиланган ҳар бир килограмм қўлда терилган пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ва иккинчи теримда 1400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳаққи тўланиши белгиланганлиги ва ижроси амалда бажарилганлиги кўрсатилди.

 “Солий туркман” фермер хўжалиги далаларида олиб борилган ўрганиш жараёнида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун “Саноат” маҳалласидан 280 нафар теримчиларидан иборат 4 та отряд жалб қилингани, 2-терими учун 1400 сўмдан ҳақ тўланиб турганлиги, теримчиларга барча санитария-гигиена шароитларига амал қилинган ҳолда иссиқ овқат ташкил қилингани айтиб ўтилди.      

Шунингдек, ишчи гуруҳ  аъзолари томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва отряд бошлиқларига мажбурий меҳнатдан ва вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Яъни, Б.Маткаримов, Ш.Худайберганова, С.Искандарова, Х.Тоирова ва А.Қабуловалар каби 18 нафар  илғор теримчиларга турли хил буюмлар совға тариқасида тарқатилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳи Ҳазорасп туманининг маҳаллаларида ҳам ўрганишлар олиб бориб,   туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳазорасп туман Халқ таълими бўлими ва Агробанк Ҳазорасп филиалида бўлиб, ишчи-ходимлар билан мажбурий меҳнатнинг олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Бундан ташқари фуқароларга агарда уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари юзага келса 1176 ҳамда 1092 қисқа рақамига мурожаат қилишлари  тушунтирилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.