ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ

Бугун Ҳазорасп туманидаги “Фольклор театри” биносида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди. Тарғибот тадбирлари байрамона тарзда ташкил этилди. Унда спорт тадбирлари, қўл ишлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, китобхонлик, ёш мусаввирларнинг ижод маҳсуллари намойиш қилинди.

АҲОЛИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов 1-сектор ҳудудида аҳоли билан сайёр қабулларни ўтказишни давом этмоқда. Бугун ҳам “Карвак” маҳалласидаги 32-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди. Қабул аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида олиб борилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди ва дуч келаётган қийинчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар билан мурожаат қилишди.

ХОНИМЖОН МОМО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кексалар ва беморлар холидан хабар олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш каби ишлар халқимизга хос бўлган эзгу амаллар ҳисобланади. Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар бугун “Янгиобод” маҳалласида яшовчи якка ёлғиз Хонимжон Худойберганова хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олдилар ҳамда моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатдилар.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ

Бугун 11 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман ҳокимлигида ўтказилди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.

МАҲАЛЛА ФИДОЙИЛАРИГА “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган эди.

УМИД МАШАРИПОВГА ДУРАДГОРЛИК АСБОБ-УСКУНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг кўрсатмасига асосан Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Ҳазорасп туманида (пробация ва профилактик) назоратда турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган суҳбатда “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи фуқаро Машарипов Умидбек Эргаш ўғли дурадгорлик касби борлиги аммо дурадгорлик асбоб ускуналари сотиб олишининг имкони бўлмаётганлигини билдирган эди. Жорий йилнинг 6 ноябрь куни туман ҳокими У.Машарипов фуқаро билан учрашиб, мурожаати ижобий ҳал этилиб, Умидбек Машариповга умумий қиймати 3 миллион сўм бўлган дурадгорлик асбоб-ускуналари берилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЭЪТИРОФ

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Рустамович Машарипов пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб қувватлашда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлида кўрсатган муносиб хизматлари учун Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.