ЭЧКИЧИЛИК – СЕРДАРОМАД СОҲА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Эчкичилик чорвачиликнинг сердаромад ва серпушт тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ халқ хўжалиги учун қимматли тивит, гўшт, тери ва сут етиштириб беради. Эчкидан олинадиган тивит нозиклиги, майинлиги, енгил ва пишиқлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, эчки сути севиб истеъмол қилинади. Унинг таркибида фойдали элементлар фосфор, кальций кўп бўлади.
Шу боисдан ҳам туманимизда туман ҳокими бошчилигида эчкичиликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, "Пичоқчи" маҳалласида истиқомат қилувчи Комилжон Абдуллаев ўз маблағи ҳисобидан Швейцария эчкиларидан ҳисобланган 60 бош наслли эчкиларни келтириб, "Тоҳир ота Ҳазорасп" МЧЖни ташкил қилди. Ҳозирда эчкилари соғлом ва тез кунларда кўпайиш арафасида.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун тадбиркор билан учрашиб, дилдан суҳбатлашиб, тадбиркор фикрини тинглаб, муаммолари бўлса ёрдам кўрсатишини ҳамда эчкичилик соҳасини ривожлантириш йўлида олиб бораётган фаолиятини қуллаб-қувватлашини билдирди.
Албатта, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади . Чунки, давлатнинг асоси халқдир, деган эдилар.
Комилжон Абдуллаевнинг ҳам нияти катта. Келгусида эчкилардан олинадиган сут ва тивитни ички бозорга чиқарш ва ушбу тармоқни янада ривожлантириб, тури, ҳажми ва сифатини оширишни ният қилган.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.