САВОБ ИШ ҚИЛИШ БУРЧИМИЗДИР
Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Шунинг учун азал-азалдан халқимиз бир-бирларидан хабар олган. Қийналган оилаларга қўлидан келганча ёрдамларини мунтазам кўрсатиб келган.
Бугун 3 декабрь - Ногиронлар куни муносабати билан туманимизда ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Бу ҳақда туман ҳокимлигининг мутахассиси Хотамбой Машарипов шундай дейди, - Ҳазорасп туманида туманимиз ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида доимий тарзда ҳар куни жуда кўплаб ҳомийлик ва эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, бугун туман ҳокими ташаббускорлигида нафақат 1-сектор ҳудудидаги балки, барча сектор ҳудудларидаги 33 нафар кўзи ожиз фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳам ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди яъни бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, дуолари олинди. Мен ушбу тадбирда фаол қатнашганлигимдан жуда хурсандман. Чунки, аҳоли хонадонларида бўлганимизда улар Президентимиздан, туман ҳокимидан ва барча саховатпеша инсонлардан миннатдор эканликларини қайта-қайта такрорладилар.
Дарҳақиқат, эзгу амал, савоб иш қилиш барчамининг бурчимиздир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.