69 НАФАР ФУҚАРОНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида бугун “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 30 та корхона 191 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 104 тасини олий, 48 тасини ўрта махсус ва 38 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
Ярмаркада жами 281 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди. Қатнашганларнинг 69 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шундан 4 нафари “Темир дафтар”га, 6 нафар “Аёллар дафтар”ига киритилган ишсиз аёлларни ҳамда 3 нафари “Ёшлар дафтари”га, 1 нафари алимент тўловчи ва ундирувчиларни ташкил этди.
Шунингдек, Меҳнат ярмаркасида “Темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг 25 нафарини касб-ҳунарга ўқитишга ҳам йўланмалар берилди.
Ярмаркада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 2 нафар ишсиз фуқарога тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ярмаркада четга чиқиш истагини билдирган ҳеч қандай касбга эга бўлмаган ишсизлардан касбга ва чет тилларга ўқитиш жараёнига қамраб олиш мақсадида пайвандлаш касбини ўрганиш бўйича 20 нафар ишсиз фуқароларга йўланмалар берилди.
Фуқароларнинг 165 нафарига тегишли меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туманда ўтказилаётган Меҳнат ярмаркасига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларидан ташқари, туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги корхона ташкилотлардан 35 та бўш иш ўринлари қайта инвентаризация қилиниб, кўшимча иш ўринларини аниқлаб, ҳисобга қўйилиб, ушбу иш берувчиларни ярмаркада қатнашиши таъминланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.