ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ - КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРАДИ
“Темир дафтар”да турган ёки ишсиз хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаб, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириб, тадбиркорликка йўналтирилса ва улар қўллаб-қувватланса келгусида ишсизлар сони камайиб, кўпгина оилаларнинг камбағалликдан чиқишига олиб келади.
Бу борада Ҳазорасп туманида туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор ишлар олиб борилмоқда яъни маҳалла биноларида аёлларни касбга ўқитиш масканлари ўз иш фоалиятини олиб бормоқда. Бунга талаб эса ортмоқда. Яъни тикувчилик сир-синоатларини ўрганганиб, ўз бандлигини таъминлаб, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, оила даромадини ошириш ниятида бўлган аёллар кўпчиликни ташкил этмоқда.
Бунинг учун эса албатта имтиёзли кредитлар ва хотин-қизларимиз учун шароитлар зарур бўлади. Шу мақсадда 8 декабрь куни 1-сектор ҳудудида жойлашган “Шовот” маҳалласида ташкил этилган аёлларни касбга ўқитиш масканига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ва Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов билан ташриф буюрди лар ҳамда бу ерда яратилган шароитлар ва ўқув курсига қатнашаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, улар фикрини тингладилар ва келгусида, албатта аёллар бандлигини ва ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиш борасида кўмак бериш таклифини билдирдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.