ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг13 декабрь куни Хоразм фаоллари, нуронийлари ҳамда ёшлар билан бўлиб ўтган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан бугун Ҳазорасп туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбаев, ЎзМиллийбанк Бошкарув Раиси ўринбосари Аброр Мухамедханов ва Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповлар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғини раис ва ўринбосарлари ҳамда банк ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги муаммоларни ўрганиб ҳал қилиш, ривожлантириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, “Темир дафтар”даги фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш борасида гапириб ўтилди ва вазифалар белгилаб олинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва саволларига тўлақонли жавоблар олдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.