“ШОВОТ” МАҲАЛЛАСИДА “ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА “ бўйича ўзаро тажриба алмашилди

Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмаси ҳисобланади. Негаки, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш каби гўзал фазилатлар айнан маҳаллада шаклланади. Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб маҳаллалар обод бўлиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.

АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан 2020 йил апрель ойидан бошлаб синов – тажриба тариқасида Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Янгибозор ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари раҳбарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида мунтазам баҳолаб бориш амалиёти жорий этилди.

НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ЕТКАЗИЛДИ

Беморнинг ҳолидан хабар олиш - эзгу иш. Бу нафақат хаста инсон, балки ха¬бар олувчининг қалбига ҳам ёруғлик бахш этади. Шу мақсадда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳлласида яшовчи Интизор Тоирова хонадонига ташриф буюриб, бемор ҳолидан хабар олди. Шунингдек, И.Тоировага ҳаёти учун зарур бўлган ногиронлик аравачаси етказилди.

ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ БИНОСИ ҚУРИЛИШи БИЛАН ТАНИШДИ

Ҳазорасп туман ҳокими сектор ҳудудида жойлашган "Буюк аждодлар" маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бинони ДХШ асосида қураётган тадбиркор Х.Искандаров билан суҳбатлашиб, керакли тавсияларни берди.

АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси шундаки, олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат химояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

АҲОЛИ ТОМОРҚА МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Аҳоли томорқалардан даромад олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқа ер майдонларига сув чиқариш бўйича қўшимча чора тадбирлар амалга оширилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи бўйича йиғилиш баёнининг 59-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 январдаги 02/1-1862-сонли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Хоразм вилояти Хазорасп тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

«HAZORASP TEKSTIL» МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА

Мамлакатимиз мустақиллигига 29 йил бўлмоқда. Ҳур Ўзбекисонимиз 29 йил мобайнида ҳар соҳада кескин ўзгаришларга эришиб, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар сафидан жой олди. Мамлакатимиз иктисодий кўрсаткичи юқори даражага кўтарилди. Айни дамларда юртимизда қилинаётган ҳайрли ишларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш корхоналарини айтамизми, намунавий уй- жой қурилишлари, мактаблар, коллежлар ва бошқа маиший фойдаланиш учун қурилган иншоотлар халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда.