МАҲАЛЛА РАИСИ – ИСЛОҲОТЧИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари Сайёра Абдукаримовалар 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси С.Ражабованинг фаолияти билан танишиб, “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили бўйича олиб бораётган ишларини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, маҳалла биносида ташкил этилган тикувчилик бўйича касбга ўқитилаётган аёллар билан суҳбатлашдилар ва ўқув курсига қатнашаётган хотин-қизлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар ҳамда ўз таклиф, тавсияларини бердилар.

-Давлатимиз раҳбарининг маҳалла тизимига қаратаётган эътиборлари туфайли бугун маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ошиб, мавқеи кўтарилмоқда. Маҳалла ходимларининг иш хақи оширилиб, ортиқча вазифалар олиб ташланди ҳамда маҳалла раисига юксак ишонч билдирилди. Бу ишонч ҳар бир маҳалла раисида янгича масъулият ва куч-ғайратлар пайдо қилиб, маҳалла раисининг ислоҳотчига айланишига олиб келмоқда, -дейди суҳбат давомида Сара Ражабова.
Албатта, маҳаллада ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндошиб, ислоҳотчи бўлса маҳалла тинч ва обод бўлади.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.