“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилояти прокуратураси, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида қўшма қарордаги белгиланган графикка асосан бугун навбатдаги “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 43 та корхона 258 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 104 тасини олий, 48 тасини ўрта махсус ва 38 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
Ярмаркада жами 195 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди ва қатнашганларнинг 11 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқароларнинг 30 нафарини касб-ҳунарга ўқитишга ҳамда хунармандлар уюшмаси билан усто-шогирт бўйича 10 нафар ишсиз фуқароларга йўланмалар берилди. Жами меҳнат ярмаркасида 54 нафар ишсиз фуқароларга ўзига мақбул келган йўналишлар бўйича йўлланмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорлика жалб килиш, уларнинг мехнат фаолигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга каратилган ҳамда Аҳоли бандлигини таьминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПК-4804-сонли қарорида мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий килиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таьминлаш белгиланган.
Ушбу юқоридаги қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласи аёллар сартарошчилиги касби бўйича ўқитишга ҳамда 2-сектор ҳудудидаги Ўзбекистон маҳалласида қандолатчилик, пишириқчилик касбларини ўргатиш учун ташкил қилинган касб-ҳунарга ўқитиш масканлари керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди ва бугунги меҳнат ярмаркасида “Шовот” маҳалласидаги касб-ҳунарга ўқитиш масканига 15 та ишсиз аёлларга, Ўзбекистон маҳалласидаги касб-ҳунарга ўқитиш масканига 15 та ишсиз аёлларга касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.
Ярмаркада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 3 нафар ишсиз фуқарога тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ишсиз фуқароларнинг 165 нафарига тегишли меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туманда ўтказилаётган Меҳнат ярмаркасига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида мавжуд бўлган бўш иш ўринларидан ташқари, туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги корхона ташкилотлардан 35 та бўш иш ўринлари қайта инвентаризация қилиниб, кўшимча иш ўринларини аниқлаб, ҳисобга қўйилиб, ушбу иш берувчиларни ярмаркада қатнашиши таъминланди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.