“2-СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ” МУСОБҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида туманимизда секторлар кесимида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Бугун спортнинг “кураш” тури бўйича “2-сектор раҳбари кубоги” мусобақасининг ўтказилиши ҳам айнан шу мақсадда бўлиб ўтди.
Туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада 2003-2005 йилларда туғилган ёшлар қатнашдилар ва ўзаро куч синашдилар.
Ғолибликни қўлга киритиш мақсадида мардонавор кураш олиб борган ёшларимиз ва биринчи ўрин соҳиблари “2-сектор раҳбари кубоги” билан бирга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида Ҳазорасп туман прокурори Р.Жуманиязов ва туман ҳокими ўринбосари А. Дусчановлар иштирок этдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.