БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН депутатлар 44-сонли мактабда бўлди
Бугунги кунда Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов томонидан белгилаб берилган вазифалар юзасидан туман кенгаши депутатлари Ж.Усманова ва Ш.Хасановалар 1-сектор ҳудудида жойлашган 44-сонли мактабда бўлиб, мактабнинг иш фаилоятини ўргандилар. Мактабнинг иссиқлик тизими, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси бўйича, яъни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳар бир соҳадаги ривожланиш тинчлигимиз ва барқарорлигимиз билан боғлиқлиги, яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан кенг фойдаланиш лозимлиги борасида тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.