АЁЛЛАРНИ КАСБГА ЎҚИТИШ ОРҚАЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида аёлларни муносиб иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорликка йўналтириб, қўллаб-қувватлаш борасида 1-сектор ҳудудида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Янгибозор” маҳалласида ҳам аёлларни касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курси ташкил этилди.
Бу ерга 20 та тикув машинаси ўрнатилиб, 20 нафар хотин-қизлар ўқитилиши йўлга қўйилди.
Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов бу ердаги шароитлар билан танишиб, камчиликлар бўйича тегишли мутасаддиларга тавсиялар берди.
-Мен ўйда ишсиз ўтирган эдим. Тикувчиликка қизиқардим. Тикув машинаси олишга ва ўз ишимни бошлашга имкониятим йўқ эди. Айни пайтда ташкил этилган ўқув курсларига қатнашмоқдаман. Бу ерда менга касб-ҳунар ўрганишим учун маблағ берилиши билан бирга сертификатга ҳам эга бўламан ва кредит эвазига тикув машинасини олиш ҳамда ўз тадбиркорлигимни бошлаш имконияти бор. Бунинг учун аввало Президентимизга ўз ташаккуримни билдираман. Шунингдек, маҳалламизда ишсиз аёллар учун яратилган шароит учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман дейди, - Юлдуз Мадиримова.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.