Хушхабар ҲАЗОРАСПДА «ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ»ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
Мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ушбу қатлам вакилларига эътибор янада кучайди. Сабаби ёшларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятлар яқин давр ичида самарасини бериши шубҳасиз. Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
МЕДИЯ ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Ҳазорасп туманида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Хоразм телерадиокомпанияси томонидан “Туман ҳудудининг инвестиция жозибадорлигини ошириш, инвестиция киритиш масаласида белгилаб олинган чора-тадбирлар” мавзусида медия тур ташкил этилди.
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ
Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради. Бугунги кун Ҳазорасп туманидаги кўпгина маҳаллаларда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
БАРАВЖ ҒЎЗА ВА БАҚУВВАТ МАЙСАЛАР
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Руслан Жуманиязовлар 2-сектор ҳудудидаги пахта далалари ва ғаллазорларни кўздан кечирдилар.
ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ҳазорасп туманининг барча ҳудудларида туман СЭО ва ЖСХ томонидан COVID-19 га қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнларда асосан аҳолининг 65 ёшдан катта фуқаролари ҳамда тиббиёт ходимлари қатнашмоқда. Айни дамда туманга «Астразенека» вакцинасидан 610 доза, Хитой-Ўзбекистон ZF-UZ-VAK олиб келинган бўлиб, ҳозиргача 65 ёшдан ошган 153 нафар фуқаролар, 284 нафар тиббий ходимлар, 46 нафар сурункали касаллар жами 483 нафар фуқаролар коринавирус касаллигига қарши эмлаш вакцинаси билан эмландилар.
КЎРСАТИЛАЁТГАН ҒАМХЎРЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Республикамиздаги бой тажрибага эга инсонпарварлик ташкилот ҳисобланади. Ушбу жамиятнинг мақсади аҳолининг кам таьминланган, ночор қатламига, турли касалликлардан азият чекаётган кишиларга, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар, ёрдамга муҳтож ва аҳолининг қийналаётган қатламига ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.
ТОМОРҚА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган кўрсатма ва топшириқларга асосан, Ҳазорасп туманида томорқалардан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.
КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидан ташриф буюрган элчилар Ҳазорасп туманига ҳам ташриф буюриб, инвестиция ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди.