КЎПЧИЛИК МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ДИЛРАБО


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, тушкунликка тушмасдан доимо юксаклик сари интилиб, ҳаракатдан тўхтамасдан яшайди. Шулардан бири Дилрабо Жуманиёзовадир.

Дилрабо аслида 4 мучаси соғлом қиз бўлиб дунёга келган ва бахтсиз ҳодиса сабаб 2-гуруҳ ногиронига айланган. Уни ногирон деб ҳам бўлмайди, чунки у тиришқоқлиги, ўз истеъдодини намойиш этиши билан кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Бугун Ҳазорасп  туман ҳокими Ўктам Машарипов Дилрабо Жуманиёзова хонадонида бўлди. Унинг чеварчилик ишлари билан ҳам танишиб, муаммоларини тинглаш билан бирга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Дилрабо кўпчилик меҳрини қозонган. Чунки, унга нон ва чойнак устига ёпиб қўядиган маҳсулотлар тикиб беришни буюртма қиладиган буюртмачилар сони кўп. Бир-биридан чиройли қилиб, тикаётган куйлаклари эса барчага  манзур бўлмоқда.

-Бугун туман ҳокими билан учрашганимдан жуда мамнунман. Бу менга ўз ишим устида ишлашга янада куч берди. Ҳолимдан хабар олиб, чеварчилик ишимга юқори баҳо берганликлари учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман, -дейди Дилрабо Жуманиёзова.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.