Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади. Хусусан, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни байрам сифатида нишонланади.
Ҳазорасп туманида ҳам байрам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Байрамда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов қатнашиб, келажагимиз бўлган ўғил-қизларимизни байрам билан қутлаб, иқтидорли ва истеъдодли бир гуруҳ ўқувчиларни фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Шунингдек, тадбир доирасида умумтаълим мактаблари кўргазмалари ҳам ташкил қилиниб, мушоира, баҳру байт, китобхонлик, расмлар танловлари, спорт мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилишди. Тадбир якунида болажонларга совғалар улашилди.
Дарҳақиқат, бугун диёримиз тинч, осоийшта, барчанинг юз кўзида табассум, қалбида она ватанга муҳаббат туйғуси жўш урмоқда. Диёримизда мана шундай шодиёна ва тантанали кунлар кўпаяверсин, ҳалқимиз соғ-саломат, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Зеро, болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари экан, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.