#ЯНГИ_ЎЗБЕКИСТОН_ЁШЛАРИ_БИРЛАШАЙЛИК
Автор:
Сабрижамил
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтаётган Ёшлар фестивали Ҳазорасп туманида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Фестивалда қатнашган туман ҳокими Ўктам Машарипов ёшларни бугунги фестивал билан қутлаб, фестивал доирасида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ва фаол бир гуруҳ ёшларни диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Шундан сўнг "Янги Ўзбекистон Ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида "Ҳазорасп ёшлари Фестивали - 2021" Гала-Концерти намойиш этилди.
Ушбу фестивал Ҳазорасп ёшлари учун ҳақиқий байрамона кайфият улашди ва олам-олам таассуротларга бой бўлди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот котиби.