ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ҳазорасп тумани ҳокими, томонидан маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди. Хусусан, туман ҳокими Ўктам Машарипов “Боғдор” маҳалласида яшовчи 1931 йилда туғилган меҳнат фаҳрийси Дўсчонбой ота Отажонов ҳолидан хабар олди. Туман ҳокими Дўсчонбой ота Отажонов билан суҳбатлашар экан муаммолари борасида сўради. Фуқаро эса барчаси учун миннатдорчилик билдирди. Дарҳақиқат, бугун ҳеч бир фуқаро туман ҳокимининг назаридан четда қолаётгани йўқ. Маҳаллалар кесимида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда. Шунингдек, оилаларга ҳайрия ёрдамлари яъни озиқ-овқат ва ширинлик маҳсулотлари етказилмоқда. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Барчамизга маълумки, иш ўринлари яратишнинг асосий манбаалари сифатида тадбиркорлик, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳалари муҳим аҳамият касб этади. Туманимизда ҳам бу борада чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Яъни ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз фуқароларга экин экиб, фойдаланишлари учун ажратиб бериш йўлга қўйилмоқда. Хусусан, бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида ҳудуддаги "Шавот", "Алоқали кўл" маҳаллаларида ишсиз фуқораларга такрорий экин майдонларидан 0,25 сотихдан ер ажратиб берилди. Албатта, туманимиз маҳаллалари бўйлаб, ишсизлар рўйхатидаги ер олиб деҳқончилик қилиш истагини билдирган аҳолига экишга тайёр ерларни бўлиб бериш, ишсизларга имтиёз ҳамда имкониятлар яратиш ишлари давом этмоқда. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БАРАВЖ ҒЎЗАЛАР КЎЗНИ ҚУВОНТИРАДИ
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги фермер хўжаликларида бўлиб, далаларда ўсаётган ғўзаларни кўздан кечирди. Мўл ҳосилдан дарак бериб, гуркираб ўсаётган ғўзалар кўзни қувонтиради. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 1 февраль куни маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича тасдиқланган 4-483-сонли Йўл харитасининг 26-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Туман тиббиёт бирлашмасида” “Коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни бартараф этишнинг маънавий, ҳуқуқий асослари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
ЗАКОВАТ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ
Тумандаги Ёшлар маркази биносида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Республика манавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Заковат" мусабақаси бўлиб ўтди.Ўтказилган мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоаларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАРГА МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ
Умумтаьлим мактабларини олтин ва кумуш медалларга битказаётган жами 45 нафар ўқувчиларга медаллар тантанали равишда топширилди.
ОИЛАВИЙ МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Фарзандларимиз бизнинг давомчиларимиз ва келажагимиз пойдеворидир. Уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши йўлида фидойилик кўрсатиш эса бурчимиздир. Бу борада туманимизда туман раҳбари бошчилигида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
“БАРЧИНОЙ" НМТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ҳазорасп тумани, “Карвак” маҳалласида тадбиркор Элбек Отамуратов томонидан “Барчиной” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади. Мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-6 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади. Бугун болалар боғчасининг очилиш маросимида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди. Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.