БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ
Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинди.
2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган маҳаллий бюджет қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш, 2022 йил 1 январдан бошлаб, туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тартиби белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида” ги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг 2021 йил 28 апрелдаги “Ҳазорасп туман маҳаллий бюджети маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги №57-249-сонли қарорига қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш юзасидан Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг қарори билан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағига 283,0 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
“Ташаббусли Бюджет” жараёнида иштироф этиш учун Сиздан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “openbudjet.uz” порталидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади ва рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз тегишли ҳудуд (туман/шаҳар) ни танлайсиз ҳамда “openbudjet.uz” ахборат парталида бир маротаба таклиф қолдириш вабир таклифга овоз бериш имкониятига эгасиз.
Агарда сизда “openbudjet.uz” ахборат парталидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаса, ўз овозларингизни тегишли туман молия бўлимига, низомда кўрсатилган маҳсус шаклга мувофиқ ёзма равишда таклифларингизни қолдиришингиз мумкин. Фақат сиз билдираётган таклифларнинг умумий қиймати 1 млрд сўмдан ошмаслиги зарур.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўз таклифлар билдиришлари мумкин:
1.Ўз ҳудудингиздаги ичимлик суви ва ёритиш тизими билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш
2.Яроқсиз ҳолатга келган ички йўлларни таъмирлаш ёки асвалт ётқизиш
3.Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш ёки моддий техник базасини кенгайтириш
4. Тиббиёт ташкилотларини таъмирлаш ёки моддий техник базасини ривожлантириш
5. Маданият ва бошқа ташкилотларни таъмирлаш ёки моддий техник базасини ривожлантириш
6. Умумфойдаланишдаги яъни жамоатчилик аҳамиятига эга бошқа объектларни таъмирлаш ёки қуриш тадбирлари
Сиз тамонингиздан таклиф бериш ва овоз қолдириш жараёнлари қуйидаги тартибда бўлади.
1-босқич:
Таклиф бериш жараёни (2021 йил 01 июлдан 2021 йил 01 августгача)
2-босқич:
Таклифларни кўриб чиқиш жараёни (2021 йил 02 августдан 2021 йил 12 августгача)
3-босқич:
Танлаб олинган таклифларга овоз бериш жараёни (2021 йил 13 августдан 2021 йил 02 сентябргача)
Таклиф бериш ва овоз қолдириш якунлангандан кейин энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади, ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг қарори қабул қилиниб, ишлар амалга оширилиши бошланади.
Азиз Ҳазорасплик фуқаролар сизлардан ушбу “Ташаббусли Бюджет” жараёнида фаол иштирок қилишингизни сўраб қоламиз.
Ҳазорасп туман молия бўлими.