ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

 

Тил ва маданият масаласи жуда қадимдан ўта долзарб мавзулардан бири бўлиб келган. Чунки тил орқали ҳар бир миллатнинг хулқи, одоби, маънавияти, маданияти, қолаверса, миллат сифатида нечоғлик ўрин эгаллаганлиги маълум бўлган. Шу боис улуғ аждодимиз Юсуф Хос Ҳожиб “Одобнинг боши тилдир” деб бежиз айтмаган. Буюк Навоий бу тилда “Хамса”ни битиб, бу тилнинг ўрнини бежиз юксакликка кўтармаган. Устоз Навоий айтганидек, “Тилга эътибор — элга эътибор”дир.

Демак, ҳар биримиз ўз она тилимизга эътиборли бўлишимиз, уни ардоқлашимиз, келажак авлодга нафосат ва назокатли тилимизни бутун гўзалликлари билан етказишимиз лозим. Бу иш бугунги авлоднинг келажак авлод олдидаги энг муқаддас бурчидир.


Шу мақсадда Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Элмурод Ўктамов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Жасур Собировлар томонидан тумандаги тадбиркорлик субъектларининг ташқи ёзувларининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонун талабларига мослигини ўрганиш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, улар бугун Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2021 йил 1 июлдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туманда ўрнатилган пешлавҳа, реклама ва эълонларнинг лотин алифбоси асосида қонун талабларига мос тарзда ёзилганлиги ўрганиш юзасидан мониторинг ўтказдилар. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, баъзиларини қонун талабларига мослаштириш юзасидан муддатлар белгиланди.


Шунингдек, айрим объектлардаги пешлавҳалар эскирганлиги ҳамда қонун талабларига мос бўлмаганлиги сабабли жойида олиб ташланди. Ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.