КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ УЧУН ФУҚАРОЛАР МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИШДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Марказий ва жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик, Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Таиланднинг “Wyncoast Industrial Park Co Ltd” ва “B.H.I. Holding Public Co Ltd” кампониялари директорлари Ж.Чамикори ва Н.Чамикорннинг республикага ташрифи амалга оширилди.

 


Ташриф давомида “Wyncoast Industrial Park Co Ltd” компаниясининг Ҳазорасп тумани “Боғдор” маҳалласи “Темир дафтари”га киритилган фуқароларга гуманитар ёрдам яъни тикув машинаси тақдим этилиши белгиланди.


Бугун туман ҳокимлигига таклиф этилган “Боғдор” маҳалласида яшовчи эхтиёжманд оила вакиллари Д.Озодова, М.Сапаева, А.Каримова, И.Сапаева, У.Тўхтаева ва Р. Матёқубоваларга тикув машиналари Ҳазорасп тумани ҳокими Ў. Машарипов томонидан тақдим этилди.

 


Кўрсатилган ушбу ёрдамлари учун фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.