ОДАМЛАРНИНГ БУГУНГИ ҲАЁТИДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИМИЗДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

рози бўлиб яшашини таъминлаш мақсадимиздир

 

 

Президентимиз томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида бугун давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари оддий одамлар билан доимий мулоқот ўрнатиб, уларни қийнаётган масала ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, бу орқали одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Энг муҳими, халқимиз, шу жумладан хотин-қизлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Бу борада Ҳазорасп туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификат берилиб, тикувчилик қилиш истагидаги аёлларга кредитлар берилиб, тадбиркорлик йўналишини бошлашлари учун ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан тўғри ва унумли фойдаланган хотин-қизлар бугун ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқда. Ҳазорасп тумани ҳокимининг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий тарзда ўз фаолиятини бошлаган хотин-қизлар билан учрашиб, муаммоларини ўрганиб, амалий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида бугун Ҳазорасп туманида тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар сони ошмоқда. Бу  эса аёллар бандлиги таъминланиб, ишсизлар сони камайишига олиб келмоқда.

1-сектор ҳудудидаги  “Карвак” маҳалласида яшовчи Феруза Абдуллаева ҳам “Аёллар дафтари” да турарди. У касб-ҳунар ўрганиб, сертификатни қўлга киритди. Сектор раҳбарига мурожаати юзасидан унга 16 миллион сўм кредит берилди ва тикув машиналари олинди. Ҳозирда ўзига ўхшаган 8 нафар хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминланди.

Туман ҳокими фуқаро билан учрашар экан яна қандай муаммолари борлиги борасида сўради. Тадбиркорлигини йўлга қўйган Феруза Абдуллаева эса хотин-қизлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш масаласи Президентимиз томонидан давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, ўзи каби аёлларга кўмаклар берилиб, касб-ҳунар ўрганишга имконият яратилиб, тадбиркор аёлга айланишига сабаб бўлаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, доимий тарзда қўллаб-қувватлаб келаётган туман ҳокимига раҳматлар айтди.

Дарҳақиқат, бугун туманимизда фуқароларни қийнаб келаётган масала ва муаммолар зудлик билан бартараф этилиши натижасида одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшаши таъминланмоқда.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.