Бикажон Рахимовага янги иморат қуриб берилмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

         

 "ТЕМИР ДАФТАР"ДА ТУРУВЧИ БИКАЖОН РАХИМОВАГА

 

туман ҳокими ва саховатпеша инсонлар ёрдами билан янги иморат қуриб берилмоқда

 


Бикажон Рахимова “Ўзбекистон” маҳалласида яшайди. Вояга етмаган 4 нафар фарзанди бор. Боқувчисини йўқотган. У анча йиллар давомида нураб турган, талабга жавоб бермайдиган хонадонда яшаб келаётган эди.


Туман ҳокими Ў.Машариповнинг қабулга келган Бикажон Рахимова ёрдамга муҳтожлиги, янги иморат қуриш учун маблағи йўқлигини ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.


Фуқаро мурожаати ўрганилади ва ижроси юзасидан унга ёрдам кўрсатилди. Яъни Бикажон Рахимовага янги иморат қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари етказилади.

Ҳозирда уйининг том қисмини ёпиш ишлари бошлаб юборилди.


Туман ҳокими бугун фуқаро билан учрашди ва олиб борилаётган ишлар билан танишиш билан бирга, Бикажон хонадонига бир қоп ун ва ёғ маҳсулотлари етказилди.



 -Мен туман ҳокимига мингдан минг раҳмат айтаман. Мурожаатимни тингладилар. Ҳақиқатан ёрдамга муҳтожлигимни уйимизнинг нураб, зах чиқиб, кутилмаганда йиқилиб кетишини кўриб, зудлик билан ёрдам кўрсатдилар. Қурилиш материалларининг барчасини етказиб бердилар. Ҳозирда иморат тикланди. Томи ёпилиб, худо хоҳласа совуқ кунлар бошланмасдан таъмирлаш ишларини олиб бориб,  тез кунда янги уйимизга кирамиз. Бунинг учун туман ҳокимига ва яқиндан ёрдам кўрсатаётган саховатпеша инсонларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди қувонч кўз ёшларила Бикажон Рахимова.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.