Ташаббусли бюджет

Ташаббусли бюджет (openbudget.uz) портали орқали Ҳазорасп туманида билдирилган ташаббуслар ичидан ғолиб бўлган “Ҳазорасп туманидан ўтувчи Урганч-Тошкент TP156 йўлини ёритиш тизимини таъмирлаш” таклифи.

#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

Бугун 10 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 208 нафар хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

«ЯШИЛ МАКОН» УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ҲАЗОРАСПДА

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Ҳазорасп туманида кўчат экиш ишлари туман ҳокими раҳбарлигида давомий тарзда олиб борилмоқда.

СПОРНИНГ ШАХМАТ-ШАШКА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун “Пичоқчи” маҳалласидаги 5-сонли умумтаълим мактабида шахмат-шашка бўйича 1 ва 4-синф ўқувчилари ўртасида қизлар ва ўғил болалар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Қизғин ўтган баҳслардан сўнг ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада 14-сонли мактаб ўқувчиси Хасан Аминов 1-ўринни, 5-сонли мактаб ўқувчиси Қодиржон Ғафуров 2-ўринни ва 40-сонли мактаб ўқувчиси Сардор Матчановлар 3-ўринни қўлга киритдилар. Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада эса М.Каримова 1-ўринни, А.Рахимова 2-ўринни ва Н.Шарифбаева 3-ўринни қўлга киритиб ғолиб ўқувчилар диплом билан тақдирландилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲАЗОРАСП ТАРИХИ ҲАҚИДА ЯНГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлиги ва ҳомийлигида ҳамда ижодкор Ёқуббой Жумабоев муаллифлигида “Оловли йиллар” туркумидаги янги китоб нашр этилди. Ушбу тарихий романда Ҳазорасп туманининг тарихи, шу ўлкада яшаб ўтган аждодларимиз ҳаёти, турмуш кечинмалари, ҳақ ва адолат учун курашлари бадиий бўёқларда ёрқин акс этган. Муаллиф қаҳрамонларнинг фаолияти, ҳатти ҳаракатлари, кураш жараёнларини қизиқарли ва таъсирли, ҳаётий ва ҳаққоний манзара-лавҳаларда кўрсатиб берган. Китоб қизиқиш билан ўқилади ва ўқувчиларимизга манзур бўлишига ишонамиз. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

250 туп Хоразм гужуми (Қайрағоч) ва 200 туп Сакура дарахти кўчати экилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Шу муносабат билан бугун туман ҳокими бошчилигида бу борада ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, туман маркази ва катта магистрал йўл атрофи, Пичоқчи ҳудуди бўйлаб бугуннинг ўзида 250 туп Хоразм гужуми (Қайрағоч) ва 200 туп Сакура дарахти кўчати ўтказилди. Эртага 2500 туп Хоразм гужуми, Сакура дарахти ва тут кўчатларини туман ҳудудларига экиш режалаштирилган. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

"КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарорига асосан, ноябрь ойи юртимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” этиб белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни тумандаги “Қовунчи” маҳалласининг бир гуруҳ кексалари “Кечирмас ота” зиёратгоҳига юборилиб, зиёрат қилиб қайтишганди. Бугун 3 ноябрь куни эса Жалоладдин Мангуберди маҳалласи кекса онахонлари учун “Шайх Мухтор Али” зиёратгоҳига ҳамда Хива шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат уюштирилди. Кекса онахонларимизнинг ушбу зиёратлари унутилмас таассурот ва ёрқин хотираларга бойлиги билан бир умрга уларнинг хотираларига муҳрланади. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, давлат тасарруфида бўлган турли корхоналар маъмурий ва хусусий бинолар шунингдек, фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Қўриқлаш бошқармалари зиммаларига юклатилган айни кунда сохага замонавий ахборот комуникация воситаларининг тадбиқ этилиши ўз навбатида худудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиляпти.