КОНСТИТУЦИЯ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 
 

Йигирма тўққиз йил – тарих учун бир лаҳза, холос. Шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас. Нега деганда, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Бугун мамлакатимизда ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати бўлган Конституциямизнинг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Жумладан, туманимизда ҳам бу сана кўтарики руҳда тантана билан ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов иштирок этиб, барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами билан муборакбод этди.

Шундан сўнг туманимизнинг талантли санъаткорлари ва иқтидорли ёшлари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

 Байрам тадбири барчада кўтаринкилик ва хуш кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.