ўз миннатдорчиликларини билдирдилар
Барчамизга маълумки бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Натижада эса аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар аста-секин ўз ечимини топа бошлади. Одамлар эса раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Жумладан, бугун 1-сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда бу янада ўз аксини намоён этди.
Чунки, мазкур ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокими фуқаролардан муаммолари борасида сўраганда аҳоли муаммо ўрнига “Обод маҳалла” дастури асосида маҳаллада олиб борилган ишлар, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилгани йўллари равон, газ, электр энергия билан узликсиз таъминланганлиги, мактаб-боғчалар қурилганлиги, маҳаллада яратилган шароитлар, учун аввало Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ўтказилган сайёр қабулда, халқ қабулхонаси мудири Султонмурод Ходжамуротов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.