НАМУНАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ахборот хизмати фаолияти мисолида

 

 

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида "Намунали ахборот хизмати” тадбири – Ҳазорасп туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари фаолияти мисолида - ўтказилди.

 Унда АОКА вилоят бошқармаси раҳбари Д.Бекчанова, туман ва шаҳар Ахборот хизматлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок қилди.

Тадбир давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизматига яратилган шароитлар билан танишилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари фаолияти ва янгиликларни эфирга узатиш жараёнлари билан танишдилар.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.