БИЗ БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ! шиори остида тадбир ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

шиори остида тадбир ўтказилди

 

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

 Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Хусусан, Ҳазорасп туманидаги “Нур” тўйхонасида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган бугунги тадбир ҳам ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва кенг жамоатчиликнинг бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.

 

Тадбирга 250 нафар ногиронлиги бўлган инсонлар имконияти чекланганлар (кўзи ожизлар, эшитиш ва гапириш қобилияти суст ва ногиронлар) таклиф этилдилар.

Тадбирни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов очиб берди. Жамиятимизнинг ҳар бир қатлами Президентимизнинг эътиборларида эканлигини, қабул қилинаётган қонун-фармойишлар туб негизида ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ушбу фуқароларга бўлган эътибор ва одамийлик ҳиссини янда оширишга қаратилаётган  эътибор эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга эсдалик совғаларини топширди. 

Шундан сўнг байрам тадбирида туман маданият бўлими ходимлари ва жажжи болажонлар томонидан тайёрланган гўзал куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Байрам тадбири иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.