ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Давлатимиз раҳбарининг бевосита тавсияси ва ташаббуси натижасида айни вақтда республикамизнинг қатор маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди. Бунга асосан Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ходимлардан энг муносиблари холислик ва шаффофлик асосида ҳоким ёрдамчилари саралаб олинди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ва совғалар етказилди
Вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаев, туман ҳокими Ў. Машарипов, Вилоят мудофаа бўлими бошқармаси масъул ходимлари, АОКА вилоят бошқармаси раҳбари Д.Бекчановалар иштирокида Янги йил байрами муносабати билан туманимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бекчон ота Матназаров ва Қуронбой ота Абдиевлар хонадонида бўлдилар. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги" кўкрак нишонини, иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги китоб ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Уруш қатнашчилари Президентимизга миннатдорчилик билдириб, соғ-омон бўлишларини ва юртимиз тинчлигини тилаб дуо қилдилар.
“Hazorasp Diamond” МЧЖ фойдаланишга топширилди
Янги йил арафасида байрам туҳфаси сифатида Ҳазорасп туманидаги “Мухомон” маҳалласида “Hazorasp Diamond” МЧЖ корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ў. Машарипов, вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаевлар иштирок этди ва сўзга чиқди.
ШОХСАНАМНИНГ ОРЗУСИ УШАЛДИ
Маҳаллалар кесимида кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб, фуқаролар мурожаатларини тинглаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида аҳоли хонадонларида бўлганида Дурмомо Жуманазарова ва Абдулла Бобожоновлар билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглаганди.
Nikoh shartnomasi nima
Nikoh shartnomasi bu nikohlanuvchi shaxslarning yoki er va xotinning nikohda bo`lgan davrida va (yoki) er va xotin nikohdan ajratilgan taqdirda ularning mulkiy huquq hamda majburiyatlarini belgilovchi kelishuvdir (OK 29-moddasi)
Янги йил совғалари тарқатилди
Байрам кунлари шифохонада ётган ҳар бир бемор ўзининг яқин инсонини кўришни, уни табриклашини истайди.Айниқса, Янги йил байрамини болажонлар интиқлик билан кутади. Улар Қорбобо ва Қорқиздан совға олишни хоҳлайди.
Президент табрикномаси, 800 минг сўм пул ва озиқ- овқат маҳсулотлари топширилди
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов ва вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаевлар иштирокида "Темир дафтар"даги оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларига янги йил байрами муносабати билан Президент табрикномаси, 800 минг сўм пул ва озиқ- овқат маҳсулотлари топширилди.
СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
“Қовунчи” маҳалласида туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва туманда фаолият юритаётган саховатпеша тадбиркорлар томонидан боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ўтказиб берилди.