ТУМАН ҲОКИМИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА яратилган шароитлар билан танишди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

яратилган шароитлар билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида “ Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат... Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак»,-деган эдилар.

Берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, тумандаги ҳоким ёрдамчиларига яратилган шароитлар ва фаолияти билан танишиб келаётган туман ҳокими Ўктам Машарипов бугун Мунис Хоразмий маҳалласида бўлди.

Ҳоким ёрдамчиси Мансурбек Қутлимуратов билан учрашиб, у учун ажратилган хона ва  фаолияти   билан танишди ҳамда бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида ўз таклиф ва  тавсияларини бериб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими ҳоким ёрдамчиси билан кўчама-кўча юриб, фуқаро Болтабика Султонова хонадонида бўлдилар. Унинг фарзандлари 2001 ва 2002 йилларда туғилган 1-гуруҳ ногиронлари бўлган Гулбаҳор Султонова ҳамда Достон Маткаримовлар ҳолидан хабар олиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. 

Туман ҳокими Болтабика Султонова билан суҳбатлашар экан, муаммолари борасида сўради.  Ҳозирда муаммоларимиз йўқ. Ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб турибсиз. Фарзандларим учун зарур бўлган ногиронлик аравачасини сўрагандим етказиб бердингиз. Доимий тарзда моддий ёрдам кўрсатмоқдасиз. Катта раҳмат сизга,- деди Болтабика Султонова.

Дарҳақиқат, эзгулик ишларини қилиш ҳар биримизнинг инсонийлик  бурчимиздир.   

 

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.