Сайёр қабул
Автор:
Сабрижамил
Бугун 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли мактаб биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг кўпчилиги иш билан бандлик, кредит ва моддий ёрдам масалалари бўйича бўлди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.