ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугунги кунда туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда уйма-уй юриб, муаммо ва таклифларни аниқлаб, аниқланаётган камчиликлар ҳамда таклифларни босқима-босқич бартараф этиб бормоқдалар.
Жумладан, бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ў. Машарипов ҳоким ёрдамчиси М.Сабиров билан Саломат Юсупова хонадонида бўлди ва фуқаро муаммоларини тинглади.
- Мен 1-гуруҳ ногирониман. Оиламизда 6 нафармиз. Ишсизман. Даволаниш учун маблағим етарли эмас. Моддий ёрдам масаласида мурожаат қилмоқчи эдим,-деди Саломат Юсупова.
Мурожаати ижроси юзасидан беморнинг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди ва ишсиз оила- аъзоларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича ҳоким ёрдамчиси М.Сабировга керакли тавсиялар берилди.


Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати